Эронда зилзила оқибатида 800 дан ортиқ киши жабрланди
Олам
−
30 Январь 2023
5346Жорий йилнинг 28 январь куни Эрон шимоли-ғарбида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда 816 киши жабрланиб, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Муҳаммад Садег Мотамедянга таяниб, IRNA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Хой шаҳридан 23 км узоқликда, 43 км чуқурликда жойлашган.
Мотамедяннинг сўзларига кўра, 64 киши шифохонага ётқизилган.
Расмий маълумотларга кўра, зилзила оқибатида икки шаҳар ва 70 дан ортиқ қишлоқдаги биноларнинг 20 фоиздан 50 фоизигача вайрон бўлган. Шунингдек, 30 та қишлоқда электр таъминоти узилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 январь куни Покистонда 6,3 магнитудали зилзила қайд этилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь