Покистонда 6,3 магнитудали зилзила юз берди
Олам
−
30 Январь 2023 5655 1 дақиқа
Кеча, 29 январь куни Покистонда 6,3 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда душанба куни Миллий сейсмологик мониторинг марказига таяниб, “Business Recorder” газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, зилзила эпимаркази “қўшни Тожикистонда, 150 км чуқурликда қайд этилган”. Газетанинг ёзишича, ер силкинишлари Покистоннинг турли минтақаларида, жумладан, Исломобод, Равалпинди ва Лаҳорда ҳам сезилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь