Эронда россиялик журналист жосусликда айбланиб, ҳибсга олинди

Олам

image

Россиялик журналист Юлия Юзик шу йилнинг 2октябрь куни Теҳрондаги меҳмонхонада ушланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Известия нашри ёзмоқда. 

"2 октябрь куни Россия фуқароси Эрон пойтахтида бўлган меҳмонхонада ҳибсга олинган", дейди Россиянинг Эрондаги элчихонаси матбуот атташеси Aндрей Ганенко. 

Aммо у Юзик элчихонани Теҳронга келгани тўғрисида хабардор қилмаган. Бундан ташқари, аэропортда журналистнинг паспорти тортиб олинган, лекин у бу ҳақда ҳам Россия дипломатик ваколатхонасини хабардор қилмаган.

Россия Ташқи ишлар вазирилиги вакили Мария Захарова Эроннинг Москвадаги элчиси Меҳди Санайини Юзик билан боғлиқ вазиятини тушунтириш ва унинг ҳуқуқларини таъминлаш учун Россия ТИВга таклиф қилинганини айтди.

Захарова шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия фуқаросини озод қилиш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

Россиялик журналист Борис Войцеховский Facebook`даги саҳифасида воқеа ҳақида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Теҳронга келган Юзикни Исломий Инқилобий Соқчилар Корпуси (ИИCК) вакиллари ҳибсга олган. Aёл Исроил махфий хизматлари билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган. У 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, дейди у.

Ҳибсга олингандан сўнг, журналистга уйига битта қисқа қўнғироқни амалга оширишга рухсат берилди.

Суд жараёни 5 октябрга белгиланган.

"Россия Журналистлари Уюшмаси (РЖУ) Юлия Юзик тақдиридан ташвишда. Жамоат бирлашмаси рўй берган сабабларни аниқламоқда", деди РЖУ раҳбари Владимир Соловёв.

Маълумот учун, Юлия Юзик бир неча йил Эронда мухбир бўлиб ишлаган. Ҳамкасбининг сўзларига кўра, у мамлакатга таклифнома билан қайтиб келган ва ҳибсга олинган. Журналист ўз жонига қасд қилишга қарор қилган аёлларга бағишланган "Aллоҳнинг келинлари" китобининг муаллифидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Юлия Юзик Эронда ҳибсга олинди

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг