АҚШда Аргентина футбол ассоциацияси президенти ҳибсга олинди
Спорт
−
23 июл 12134 1 дақиқа
АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI) Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиани Жаҳон чемпионати финалидан кейин Нью-Йорк аэропортида ҳибсга олди. Бу ҳақда Аргентинанинг TN телеканали хабар берди.
Манбага кўра, Тапиа ва AFA’нинг яна бир қатор масъул ходимларининг компьютерлари ҳамда мобил телефонлари мусодара қилинган.
Суд ҳужжатларига асосан, Клаудио Тапиа, ассоциация ғазначиси Пабло Товиньо ва AFA раҳбарияти билан боғлиқ тадбиркор Хавьер Фарони жорий йилнинг 30 июль куни Флорида штати Жанубий округи федерал судида кўрсатма бериши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса AFA фаолиятига оид молиявий ва тижорат битимлари юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида содир бўлган.
Шунингдек, терговчилар Хавьер Фарони ва унинг рафиқаси томонидан Жанубий Флоридада камида 4 та қимматбаҳо кўчмас мулк сотиб олинганини ҳам ўрганмоқда. Ушбу харидларнинг умумий қиймати 11 миллион доллардан ортиқ экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги AFA’нинг молиявий фаолияти бўйича дастлабки текширувни давом эттирмоқда. Тергов доирасида ташкилот билан боғлиқ маблағларнинг АҚШ банк тизими орқали ҳаракати ўрганилиб, улар молиявий фирибгарликка оид қонунбузарликлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги аниқланмоқда.
Live
Барчаси