Эронда портлаш бўлди. Мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди

Олам

image

Эрон пойтахти Теҳроннинг шарқий чеккасида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Mehr” агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, осмонда бирор нима портагандай, ёрқин нур пайдо бўлган.

“New York Times” мухбири Фарназ Фассиҳий Twitter’даги ўз саҳифасида портлаш ҳақида изоҳ берди. Унинг ёзишича, портлаш Эрон ядровий синовларини ўтказган Парчиндаги ҳарбий база ҳудудида бўлган.

Шунингдек, у портлаш жойи кўрсатилган харитани намойиш этган. Унинг сўзларига кўра, бу жой ядровий фаолият олиб бориладиган объект жойлашган жойга тўғри келади.

Кейинчалик, Эрон Мудофаа вазирлигини вазиятга расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, техникавий газ бўлган резервуар вазирлик объектларидан бирининг ҳудудида портлаган. 

“Ҳарбий объектлар зарар кўрмаган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган, жабрланганлар йўқ”, дейилади вазирлик расмий баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг