Эронда 6 одам намойишлар ортидан ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Теҳрон суди Эрондаги намойишларда иштирок этган яна бир фуқарога нисбатан ўлим ҳукми чиқарди. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни “Тасним” агентлиги хабар берди. 

Унга кўра, айбланувчилар Сатторхон ҳудудида (Теҳроннинг шарқий қисми) кўчаларни тўсмоқчи бўлган ва ўткинчиларга совуқ қуроллар билан ҳужум қилган. Эроннинг “Басиж” жангарилари тарафдорлари намойишчини ҳибсга олишга уринган, оқибатда улардан бири яраланган. 

Ўлим ҳукми вақтинчалик эканлиги ҳақида маълумот берилмаган. Бу ҳукм Эрон суд амалиётидаги тартибсизликлар бошланганидан бери намойишчилар учун ўлим жазоси танланган олтинчи ҳолат бўлди. 

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Меҳр” агентлигининг хабар беришича, Эроннинг Теҳрон вилоятида уч нафар тартибсизликка қарши чиққан фуқарогаа дастлабки ўлим ҳукми чиқарилган: улардан бири ҳуқуқ-тартибот идораси ходимини ўлдиришда, яна икки нафари жамоат мулкига зарар етказганликда айбланган. 

13 ноябр куни ҳукумат биносига ўт қўйиш ва тартибсизликлар уюштиришда айбланиб, биринчи ўлим ҳукми чиқарилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эронда 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган ва икки ойдан ортиқ давом этган норозилик намойишларида 378 киши, жумладан 47 бола ҳалок бўлди.

Маҳса Амини вафоти ва намойишлар

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди. Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Маҳса Амини

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг