Эронда намойишлар бошланганидан бери 378 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Ноябрь 2022
6290Эронда 22 ёшли Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган ва икки ойдан ортиқ давом этган норозилик намойишларида 378 киши, жумладан 47 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Iran Human Rights” ташкилоти маълум қилди.
“Эрон ҳукумати намойишчиларнинг ўлдирилишини ИШИД ташкилоти жангарилари билан боғлади ва бу ёндашувдан ўқ-дориларни кўпайтириш учун баҳона сифатида фойдаланмоқчи”, дейди Эрон Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси Маҳмуд Амири-Moghaddam.
Норвегияда жойлашган “Hengaw” инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, хавфсизлик кучлари охирги уч кун ичида Курдистон вилоятида камида тўрт кишини отиб ўлдирган.
Шунингдек, гуруҳ сўнгги беш кун ичида намойишчиларга қарши ҳужумларда ҳалокатли қуроллардан фойдаланишни сезиларли даражада оширганини маълум қилган..
Гуруҳ фаоллари Эрон хавфсизлик кучларини ўлдирилган намойишчиларнинг дафн этилиши Эрон раҳбариятига қарши янги норозиликларни келтириб чиқармаслиги учун уларни яширин дафн этишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.
Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.
Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.
Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.
Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.
Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди. Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.
LiveБарчаси