Эрон янги ядровий иншоот қуряптими? Расмий Теҳрон муносабат билдирди

Олам

image

Теҳрон Эрон ғарбидаги Загрос тоғ тизмасида янги ядровий иншоот қуриши ҳақидаги даъволарни рад этди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, “Associated press” нашри сунъий йўлдош тасвирлари ва экспертларга таяниб, Эрон ғарбида ер ости ядровий иншооти қурилиши бошлангани ҳақида маълумот тарқатган.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий бу хабарларни асоссиз маълумотлар орқали Эрон ҳақида салбий тасаввур яратишга уриниш деб атади.

“Минтақадаги вазият сионистлар (Исроил) учун ёмонлашиши биланоқ душманона психологик операциялар ва дезинформациялар бошланди”, дейди Исломий.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ядровий иншоот Атом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг