Эрон янги Президентининг илк хориж сафари қаерга бўлиши айтилди

Олам

image

Эроннинг янги Президенти Масъуд Пезешкиён лавозимига сайланганидан кейин илк хориж ташриф билан Ироққа боради. Бу ҳақда Эроннинг Боғдоддаги элчиси Муҳаммад Козим ас-Содиқ IRNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг айтишича, Пезешкиён Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал Суданийнинг расмий таклифига биноан сентябрь ўрталарида Боғдодга боради. Козим ас-Содиқнинг таъкидлашича, ушбу сафар давомида Эроннинг аввалги президенти Иброҳим Раисий даврида эришилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Элчи, шунингдек, Пезешкиённинг ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ҳисса қўшишига умид билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Эронда Раисий вафотидан кейин муддатидан олдин президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда ислоҳотчилар қанотидан номзод, собиқ Cоғлиқни сақлаш вазири Пезешкиён ғалаба қозонди. 28 июль куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Пезешкиённи янги Президент этиб расман тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг