Эрон яна бир рақиби билан яқинлашяпти
Олам
−
17 Март 2023
13239Бугун, 17 март куни Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамханий Бирлашган Араб Амирликларида юқори даражадаги музокаралар ўтказиб, Теҳрон Форс Кўрфази давлатлари билан алоқаларни кенгайтиришга интилаётганини исботлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Эрон ва БАА ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун бир йил аввал яратилган қулай платформаларни ҳисобга олиб, мен бу сафарни сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик муносабатлари учун янги босқич деб биламан”, деган Али Шамханий.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йилда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига намойишчилар томонидан бостириб кирилиши ортидан Ар-Риёд Теҳрон билан алоқаларини узганидан кейин БАА ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларини пасайтирган эди. Геосиёсий рақобатнинг турли томонларида бир неча йил давом этган адоватдан сўнг, БАА 2019 йилда Теҳрон билан қайта алоқани бошлаган.
Ўтган йили эса Теҳрон билан бизнес ва савдо алоқаларига эга бўлган БАА ўртасида дипломатик алоқалар яхшилана бошлаган, Дубай амирлиги Эроннинг ташқи дунё билан асосий алоқаларидан бирига айланганди.
Эрон ва Ғарб ўртасидаги кескинлик Теҳроннинг ядровий фаолияти ва Россиянинг Украинадаги уруши учун учувчисиз самолётлар етказиб бериши, шунингдек, мамлакатда бир неча ой давом этган аксилҳукумат намойишлари куч билан бостирилиши сабабли кучайган эди. Шунинг учун ҳам Теҳрон минтақадаги қўшнилари билан алоқаларни яхшиларшга интилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой воситачилигида Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро алоқаларни тиклаган ҳамда икки ой ичида элчихоналарини қайта очишга келишиб олган эди.
LiveБарчаси