Эрон яна бир бўғозни ёпиши мумкин
Олам
−
30 Март 6063 1 дақиқа
Баб ал-Мандаб бўғозининг Эрон томонидан блокланиши нефть бозорига жиддий зарар етказади. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Ранда Фаҳмий маълум қилди.
Мазкур бўғознинг ёпилиши нефть маҳсулотлари етказиб беришда жиддий муаммоларга олиб келади.
Унинг айтишича, Яман ҳусийлари иштирокидаги можаронинг кенгайиши энергия ресурсларининг глобал етказиб берилишига қўшимча хавф туғдиради. Чунки исёнчилар бўғоз устидан назоратни қўлга олиши мумкин. Бундай ҳолатда, уларнинг фикрича, жаҳон нефть бозори шок ҳолатига тушади.
“Агар ҳусийлар Баб ал-Мандабни ёпса, бизда етказиб бериш билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келади”, деган Фаҳмий.
Тахминан бир ҳафта аввал, 25 март куни Эрон ОАВлари агар Эрон ҳудудига қуруқликдан бостириб кирилса, мамлакат Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишини маълум қилган эди.
Баб ал-Мандаб бўғози — Арабистон яриморолининг жануби-ғарбий қисми (Яман) билан Африканинг шимоли-шарқий қисми (Жибути ва Эритрея) ўртасида жойлашган стратегик муҳим йўлдир. У Қизил денгизни Араб денгизидаги Аден қўлтиғи билан боғлайди. Ушбу бўғоз орқали дунёдаги денгиз орқали ташиладиган нефть савдосининг қарийб 12 фоизи ва суюлтирилган газнинг 8 фоизи ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг барча нефть қудуқлари ва Харг оролини йўқ қилиш билан таҳдид қилганди.