Эрон ядрочи олим қотиллигига алоқадор бир неча киши қўлга олинганини эълон қилди
Олам
−
09 Декабрь 2020
5774Эрон Ҳукумати физик-фдрочи олим Муҳсин Фахризоданинг қотиллига алоқадор бир неча кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан маълум қилди.
“Ушбу қотилликни амалга оширишда иштирок этган шахслар судловдан қочиб қутилмайди. Бизнинг хавфсизлик хизматлар улардан баъзиларнинг шахсини аниқлади ва қамоққа олди”, деган амалдор.
Абдуллоҳиан қўлга олинганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. У бу маълумотларни хавфсизлик хизматлари очиқлаши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, у қотилликда Исроил ҳам “ўз ролини ўйнаганини” таъкидлаган. Шунингдек, Америка ва бошқа махсус хизматлар ҳам бунга алоқадор бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Эрон ядро дастури муаллифларидан бири бўлган ядрочи олим Муҳсин Фахризод мамлакат пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилиб, халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди.
Эронда олимнинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди. Эрон парламенти эса мамлакатнинг ядро фаолиятини тиклаш бўйича лойиҳанинг умумий қоидаларини маъқуллади.
Шунингдек, БМТ Эронда мамлакатнинг ядро дастури раҳбарларидан бири бўлган физик Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати билан дунё мамлакатларига мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Олим масофадан бошқариладиган қуролдан ўлдирилгани ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Яъни ҳужум вақтида қотиллик ижрочиларидан ҳеч ким бўлмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь