Эрон ядро дастури бўйича Россия ва Хитой билан маслаҳатлашмоқда
Олам
−
10 Март 2852 1 дақиқа
Эрон ядро дастурига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш ва Ислом Республикасига қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилишга эришиш мақсадида Россия ва Хитой билан маслаҳатлашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Ҳозирда биз “Е3” (Буюк Британия, Германия ва Франция) ҳамда алоҳида Россия ва Хитой билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳурматга асосланган маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз. Мақсад – ядро дастуримизга ишончни ошириш ва кўпроқ шаффофликка эришиш эвазига Эронга қарши ноқонуний санкцияларни бекор қилиш йўлларини ўрганиш”, дейди Ароқчи.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар қўрқитиш ва босимга эмас, мулоқот ва ўзаро тушунишга асосланиши керак. Эрон ядро дастури “ҳамиша фақатгина тинч мақсадларга йўналтирилган бўлган ва шундай бўлиб қолади”.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп “Fox Business” телеканалига берган интервьюсида Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийга ядро дастури бўйича музокаралар ўтказиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилганди. Али Хоманаий эса бу мурожаатга жавобан Теҳрон босим остида АҚШ билан музокаралар ўтказиш ниятида эмаслигини, чунки Вашингтон фақат ўз манфаатларини кўзлашини айтди.
Live
Барчаси