Эрон-Ўзбекистон ўйинида ҳисоб очилмади

Спорт

image

Бугун, 11 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эрон-Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди.

“E” гуруҳи ғолиблиги учун Теҳрондаги "Озодий" стадионида кечган баҳс нурсиз дуранг билан якунланди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам бир хил 14 очко жамғариб, саралашнинг 3-раундига йўл олди.

Эрон тўплар нисбатининг яхшилиги боис гуруҳда 1-ўринни банд этди. Энди жамоалар 3-раундда уч гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 3-босқич ўйинлари сентябрь ойида старт олади. Осиёдан Жаҳон чемпионатига 7 жамоа тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади. Яна битта жамоа эса яримта йўлланма учун курашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон футбол Жаҳон чемпионати саралаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг