Эрон ўз нефтини Афғонистонга сотмоқчи
Олам
−
23 Июль 2022
6388“Толибон” ҳаракати назорати остидаги Афғонистон Молия вазирлиги Эрондан 350 минг тонна нефть сотиб олиш бўйича шартнома имзоланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Aamaj News” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистон делегацияси Теҳронга ташриф буюриб, музокаралар ўтказган.
“Ушбу сафар давомида Эрон акциядорлик компанияси билан 350 минг тонна нефть сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди ва яқин кунларда уни Афғонистонга олиб кириш жараёни бошланади”, дейилади хабарда.
Молия вазирлигининг таъкидлашича, сафар чоғида Афғонистон делегацияси Эрон расмийлари билан нефть маҳсулотларини харид қилиш, сифати, нархи, транзити ҳамда зарур қулайликлар билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, “Толибон” ва Эрон расмийлари ҳукуматлараро қўшма қўмита тузиш, нефть қувурларини қуришни давом эттириш, қўшма нефтни қайта ишлаш заводлари қуриш ҳамда узоқ муддатли шартномаларни амалга оширишга келишиб олган.
ОАВ хабарларига кўра, охирги пайтларда Қобул бозорларида нефть маҳсулотлари нархи сезиларли даражада ошган. Айни дамда Афғонистон пойтахтида бир литр дизель ёқилғиси нархи 120 афғони атрофида.
LiveБарчаси