Эрон спорт вазири вертолётда ҳалокатга учради
Sport
−
23 February 2023 8629 1 minute
Эрон спорт вазири Сайид Ҳамид Сажжодий Ҳазавани олиб кетаётган вертолёт 23 февраль куни мамлакат жанубидаги Бафт шаҳрига қўнаётганда ҳалокатга учради. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, вертолёт қўниш вақтида бошқарувни йўқотган. Вазирнинг аҳволи яхши, бошқа йўловчилар енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ёткизилган. Вертолётда жами 12 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.
“Воқеа гувоҳлари, вазирнинг ҳолати қониқарли эканини, бир ёки икки йўловчи оғирроқ жароҳат олганини маълум қилди”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, кейинроқ Эрон спорт вазири миясига қон қуйилиши ташхиси билан Кермон шаҳридаги шифохонага олиб борилган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November