Эрон ШҲТга аъзо бўлади – ОАВ
Олам
−
09 Сентябрь 2021
5386Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташкилотига қўшилади. Эроннинг ташкилотга қўшилиш жараёни бошланиши Душанбеда ўтадиган саммитда эълон қилинади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар бермоқда.
ШҲТ саммити жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари ўтказилади. Айни вақтда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.
“Тез орада бирлашма аъзолари тўққизтага етади. Душанбеда ўтадиган давлат раҳбарлари саммитида Эронни ташкилот сафига қўшиш бошлангани ҳақида эълон қилиниши керак”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ШҲТга аъзо бўлиш жараёни яна бир мунча вақт олиши мумкин.
LiveБарчаси