Эрон, Россия, Туркманистон ва Қатар биргаликда газ хаби тузмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон, Россия, Туркманистон ва Қатар биргаликда Форс кўрфазида газ хаби яратиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни Эрон нефть вазири Жавад Оужи маълум қилди.

“Россия, Туркманистон ва Қатар билан ҳамкорликда Эселуйе минтақасида газ марказини яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Тайёргарлик чоралари режалаштириш босқичида”, дейди Оужи. 

Унинг қўшимча қилишича, Теҳрон қўшни давлатлар билан савдони ривожлантиришда давом этади. Шунингдек, Оужи Эрон нефть-газ ва кимё саноатида сезиларли муваффақиятларга эришганини таъкидлаб, Теҳроннинг Венесуэлада нефтни қайта ишлаш заводлари қурилишидаги иштирокини эслатган.

Бундан ташқари, Эрон вазири жаҳонга бундай корхоналар зарурлиги ва турли мамлакатларда шу каби заводлар қурилиши давом этишини таъкидлаган.  

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида Оужи Каракасга ташрифи чоғида Венесуэла Вице-президенти Делси Родригес билан мамлакатлар ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорликни ошириш, жумладан, нефть ва газ конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича қатор ҳужжатларни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Қатарга борганди. Ўтган ой охирида эса Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Эронга борди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон Туркманистон Форс кўрфази Қатар газ хаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг