Туркманистон Президенти Қатардаги мундиални стадиондан томоша қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати ўйинларидан бирида фахрий меҳмон бўлди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Халифа” стадионининг вип секторида Қатар Амири Шайх Тамим бин Хамад Аль Тани ва Сердар Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда томонлар давлатлараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини ҳам муҳокама қилган.

Шундан сўнг, стадионда Туркманистон Президенти Қатар Бош вазири Холид бин Халифа бин Халид бин Абдул Азиз Аль Тани ва Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашган.

Маълумот учун, 2022 йил Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ва вице-президенти Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг