Эрон Раисий билан хайрлашмоқда (фото+видео)
Олам
−
21 Май
13557Эроннинг Табриз шаҳрида вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган мамлакат Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган расмийлар билан видолашув маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.
Маросимда бир неча минг киши иштирок этмоқда.
Маросим якунида қурбонлар жасадлари солинган тобутлар пойтахт масжидида ўқиладиган умумий хотира намози учун Теҳронга юборилади.
Раисий она шаҳри Машҳадда, Имом Ризо мақбарасига дафн этилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Эрон Президентини олиб кетаётган вертолёт Эрон шимоли-ғарбий қисмида қийин қўнишни амалга оширди. Эрон делегацияси Озарбайжондан қайтаётган эди, у ерда Раисий Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашган. Умуман олганда, Президент кортежи учта вертолётдан иборат бўлиб, улардан иккитаси хавфсиз қўнган.
Қидирув операцияси 12 соатдан ортиқ давом этди. 20 май куни Эрон Қизил ярим ой жамияти вертолёт қулаган жойни топди. Раисий, мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва бошқа расмийлар вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳаммаси бўлиб, бортда камида саккиз киши, жумладан, икки учувчи ва бир техник ходим бўлган.
Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари вертолёт ҳалокатида вафот этгани муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди.
LiveБарчаси