Эрон Президентининг вертолёти ҳалокатга учради
Олам
−
19 Май
31053Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт “қийин қўнишни” амалга оширди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениесига таяниб, “Associated Press” хабар берди.
Раисий Шарқий Озарбайжон вилоятига кетаётган эди. Давлат телевидениесининг аниқлик киритишича, ҳодиса Эрон пойтахти Теҳрондан 600 километр шимоли-ғарбда, Озарбайжон билан чегарада жойлашган Жўлфа шаҳри яқинида содир бўлган.
“Ушбу вертолёт Варзеган умумий ҳудудида ҳалокатга учради ва воқеа жойига Шарқий Озарбайжон, Ардабил ва Занжон вилоятларининг тезкор жавоб гуруҳлари юборилди”, деб ёзади IRNA.
Бироқ ҳудуддаги ёмон об-ҳаво шароити қутқарувчиларга халақит бергани, кучли ёмғир ёғиб, бироз шамол бўлаётгани айтилмоқда.
Раисий бугун, 19 май куни эрталаб Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга икки давлат томонидан Аракс дарёсида қурилган учинчи тўғоннинг очилиш маросимида қатнашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь