Эрон Президентининг қолдирилган Туркия сафари қачон амалга ошиши маълум бўлди

Олам

image
Эрдўған нега Эрон Президентидан “аразлаган”и айтилди north_east

Эрдўған нега Эрон Президентидан “аразлаган”и айтилди

Эрон Президенти Иброҳим Раисий 2024 йилнинг 4 январь куни Туркияга сафар қилиши мумкин. Бу ҳақда “Hürriyet” газетаси хабар берди.  

Унинг сўзларига кўра, агар ўзгаришлар бўлмаса, ташриф белгиланган санада амалга оширилади. Агар у Анқарага борса, музокараларнинг асосий мавзуларидан бири терроризмга қарши кураш бўлади. Бу масала Туркияда сўнгги кунларда Анқара террорчи деб тан олган Курдистон ишчилар партияси жангариларининг ҳужумлари оқибатида 12 аскар ҳалок бўлгани муносабати билан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Раисий 28 ноябрь куни ташриф буюриши, шунингдек, Олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилиши кутилаётганини маълум қилганди. Бироқ Раисийнинг сафари қолдирилди. Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг тушунтиришича, ташриф БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиши сабаб қолдирилган.

Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан эса Раисий Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилиши муносабати билан Туркияга “тез орада ташриф буюриши”ни айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг