Эрдўған нега Эрон Президентидан “аразлаган”и айтилди

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг ўтган ҳафта Туркияга режалаштирилган ташрифи бекор қилиниши мамлакат етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг хоҳишига кўра бўлган. Бу ҳақда “Asharq al-Awsat” газетаси дипломатик манбаларига таяниб, хабар берди.

Унга кўра, Раисий ташрифининг тўсатдан бекор қилиниши унинг чақириқлари ва Туркияни Исроилга нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллаши учун босим ўтказишга уринишларидан кейин содир бўлган.

“Туркия Исроилдан ўз элчисини чақириб олганига қарамай, Эрон Анқарага босим ўтказиб, Исроилга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўришини талаб қилган”,  деб ёзади газета.

Эрдўған Иброҳим Раисийнинг Туркияга ташрифини бекор қилгани Эроннинг Анқарага қилган босимига жавоб тариқасида баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Президентининг Туркияга сафари нега қолдирилгани ҳақида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён баёнот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон Иброҳим Раисий Asharq al-Awsat

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг