Эрдўған нега Эрон Президентидан “аразлаган”и айтилди
Олам
−
10 декабр 2023 19756 1 дақиқа
Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг ўтган ҳафта Туркияга режалаштирилган ташрифи бекор қилиниши мамлакат етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг хоҳишига кўра бўлган. Бу ҳақда “Asharq al-Awsat” газетаси дипломатик манбаларига таяниб, хабар берди.
Унга кўра, Раисий ташрифининг тўсатдан бекор қилиниши унинг чақириқлари ва Туркияни Исроилга нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллаши учун босим ўтказишга уринишларидан кейин содир бўлган.
“Туркия Исроилдан ўз элчисини чақириб олганига қарамай, Эрон Анқарага босим ўтказиб, Исроилга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўришини талаб қилган”, деб ёзади газета.
Эрдўған Иброҳим Раисийнинг Туркияга ташрифини бекор қилгани Эроннинг Анқарага қилган босимига жавоб тариқасида баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Президентининг Туркияга сафари нега қолдирилгани ҳақида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён баёнот берганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август