Эрон Президенти пойтахтни кўчиришни тезлаштиришга чақирди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён пойтахтни Теҳрондан мамлакат жанубий чегараларига, Форс кўрфази соҳилларига кўчириш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда у Хатам ал-Анбия қароргоҳига ташрифи чоғида сўз очди.

Пезешкиённинг фикрича, Теҳронни пойтахт сифатида асраб қолиш бир қатор сабабларга кўра, биринчи навбатда, иқтисодий сабабларга кўра имконсиз бўлиб бормоқда.

“Теҳрон ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда. Нима қилсак ҳам вақтни беҳуда сарфлаймиз. Шунинг учун бизда мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий марказини жанубга – денгизга кўчиришдан бошқа иложимиз йўқ. Бу масалага эътибор бермаслик келажакда мамлакатни экологик инқироз ва бошқа кўплаб муаммоларга дучор қилиши мумкин”, дейди Президент.

Пезешкиён биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Орифга пойтахтни кўчириш режаларини назорат қилиш вазифаси юкланганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Эрон пойтахтини 20 миллионга яқин аҳолига эга Теҳрондан бошқа шаҳарга кўчириш режаси 2013 йилнинг 25 декабрида 290 ўринли парламентда 110 депутатнинг овози билан қабул қилинган эди. Режа доирасида тузилган кенгаш пойтахт учун “энг яхши альтернатив қаерда бўлишини” аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борди. Бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай чора кўрилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Теҳрон Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг