Эрон Президенти илк хориж сафари билан Ироққа борди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён бугун, 11 сентябрь куни Теҳрон ва Вашингтоннинг стратегик иттифоқчиси бўлган Ироққа расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрга кўра, Ироқда Эронга қўшилган бир қанча партиялар ва қуролли гуруҳлар мавжуд, чунки Теҳрон 2003 йил Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери йирик нефть қазиб олувчи давлатда ўз таъсирини мунтазам ошириб бормоқда. Америка Қўшма Штатлари ва Эроннинг ноёб ҳамкори бўлган Ироқ 2500 америкалик аскарга “мезбонлик” қилади. Шу билан бирга, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли кучлар мамлакат хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилади.

“Биз бир нечта шартномаларни имзолашни режалаштирмоқдамиз ва Бағдодда Ироқнинг юқори мартабали расмийлари билан учрашамиз”, дейди Эрон расмийлари.

Манбага кўра, Ғазо уруши бошлангандан бери Ироқдаги Эронга қўшилган қуролли гуруҳлар Яқин Шарқдаги АҚШ қўшинларига бир неча бор ҳужум қилган. Шу фонда Қўшма Штатлар ва Ироқ АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларини Ироқдан олиб чиқиб кетиш режалари бўйича келишувга эришган.

Давлат расмий матбуоти Пезешкиён Эрон ўтмишда ҳужумлар уюштирган Ироқ Курдистонига ҳам ташриф буюришни режалаштираётганини ва бу ҳудуддан Эрон сепаратистик гуруҳлари ҳамда Исроил агентлари ўзлари учун майдон сифатида фойдаланаётганини маълум қилган.

“Бизда сиёсий, минтақавий ва хавфсизлик масалалари каби бир қанча ҳамкорлик соҳалари бор”, дейди Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Президент сафари аввалида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Боғдоддаги элчиси Муҳаммад Козим ас-Содиқ Масъуд Пезешкиённинг мамлакатга ташрифи ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made