Эрон Президенти 13 йил ичида илк марта Сурияга борди
Олам
−
03 Май 2023
6858Эрон Президенти Иброҳим Раисий 13 йил ичида илк бор Сурияга сафар қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 май куни эрталаб Суриянинг SANA агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, Раисий билан бирга Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Муҳаммад Ризо Аштияний, шунингдек, Нефть вазири Жавад Оужидан иборат катта делегация ҳамроҳлик қилмоқда.
Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодори Жаҳромийнинг айтишича, музокаралар савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қаратилади.
Раисий ва Сурия Президенти Башар ал-Ассад 3-4 май кунлари Дамашқда икки томонлама стратегик ҳамкорликни, хусусан, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, эронлик сиёсатчининг ташрифи чоғида йирик ҳужжатлар тўплами имзоланиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Президентининг Сурияга ташрифи араб-исроил можаросининг навбатдаги кескинлашуви фонида бўлиб ўтмоқда. Шу йилнинг 2 май куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Сурия армиясининг Ҳалаб шаҳри яқинидаги позицияларига ракета зарбалари берган. Ҳужумни қайтаришда бир суриялик аскар ҳалок бўлиб, яна етти нафари яраланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь