Эрон парламенти ҲАМАС етакчисининг ўлими сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказади
Олам
−
31 Июль
8913Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик қўмитаси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилгани муносабати билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда қўмита раҳбари Иброҳим Ризоийга таяниб, Эроннинг IRNA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
“Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси бугун шаҳид Хонияга уюштирилган теракт муносабати билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади”, дейди Ризоий.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳодиса ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Эрон пойтахти Теҳрондаги ҳужумда ҳалок бўлди. ҲАМАС ҳаракати матбуот хизмати Исроил армияси ҳаракат етакчиси истиқомат қилаётган меҳмон уйига ҳаводан зарба берганини қайд этди. Хония Теҳронга Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилганини кескин қоралаганди. Американинг “The Wall Street Journal” газетаси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ёзди.
LiveБарчаси