Эрон Олий раҳнамосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари блокланди

Олам

image

Кеча, 8 февраль куни Meta компанияси Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини блоклади. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари маълум қилди. 

Блокланган ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда Хоманаийнинг форс ва инглиз тилларида фаолият олиб борувчи иккита аккаунти бор эди. Instagram'даги форс тилли аккаунтида беш миллиондан ортиқ, инглиз тилида эса 200 мингдан ортиқ обуначиси бўлган. 

Оятуллоҳнинг Х (собиқ Twitter) тармоғидаги аккаунтларининг эса барчаси фаол. У охирги марта ўз саҳифасига кеча, 8 февраль куни тушдан кейин кирган. 

“Худо хоҳласа, Ғазодаги одамларнинг ғалабаси кундан кунга ойдинлашмоқда”, деб ёзган у сўнгги постида. 

Meta матбуот хизматининг берган баёнотга кўра, Эрон диний лидерининг аккаунтлари орқали кўп бора компания ҳуқуқлари бузилган. 

“Биз бу ҳисобларни хавфли ташкилотлар ва шахсларга қарши йўналтирилган сиёсатимизни қайта-қайта бузгани учун блоклаб қўйдик”, дейилади унда. 

Билдирилишича, Эрон мухолифати ва исроилпараст фаоллар, ХАМАСни қўллаб-қувватлагани учун Хоманаийнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини блокировка қилишни қайта-қайта талаб қилган. 

Маълумотларга кўра, Instagram ва Facebook Эронда тақиқланган бўлса-да, эронликлар веб-сайтлар ёки иловаларга, жумладан, АҚШга тегишли Facebook, Х ва You Tube'га кириш учун виртуал хусусий тармоқлар ёки VPN'лардан фойдаланадилар. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий 2023 йилнинг октябрь ойида ХАМАС Исроилга ҳужум қилганида, уни нокаут қилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ижтимоий тармоқ аккаунт Оятуллоҳ Али Ҳоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг