ҲАМАС октябрь ойида Исроилни нокаут қилганди – Ҳоманаий

Олам

image

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий октябрь ойида ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганида, уни нокаут қилганини айтди. Бу ҳақда у Осиё ўйинлари ва Осиё Паралимпия ўйинларида иштирок этган эронлик спортчилар билан учрашувда сўз очди.

"Агар сўнгги воқеалар ҳақида гапирадиган бўлсак, сионистик режим “Ал-Ақсо тошқини” [ҲАМАС операцияси] пайтида нокаутга учраган", деган Ҳоманаий

Унинг қўшимча қилишича, Исроилнинг шифохоналарга ҳужуми “мусобақада мағлуб бўлган спортчи бунинг учун ўч олиш учун рақиб жамоа мухлисларига ҳужум қилгани”га ўхшайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Исроилнинг Ғазо секторида ҲАМАСга қарши олиб бораётган ҳарбий операцияси фонида Исроилга нефть ва озиқ-овқат экспортини тўхтатишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг