Эрон мудофаа доктринасида ядровий қурол йўқ – ТИВ

Олам

image

Эрон томони атом энергиясини тинч йўл билан ривожлантириш концепциясига амал қилади. Мудофаа доктринасида ядровий қурол йўқ. Вашингтоннинг бу ҳақидаги барча баёнотлари асоссиз ва Америка сайловолди кампаниясининг бир қисми. Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канани маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ Вакиллар палатасининг разведка қўмитаси раиси Майк Тёрнер CBS News телеканалига берган интервьюсида Эрон 2024 йил охиригача ядро қуролига эга бўлишини эълон қилиши мумкинлигини айтган эди.

“Эрон доктринаси ядровий энергиядан мамлакатнинг эҳтиёжлари ва ривожланиш режаларига мувофиқ, шунингдек, “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида”ги келишув доирасида тинч мақсадларда фойдаланишдан иборат. У Эроннинг мудофаа доктринасида ҳеч қачон бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ”, дейди Канани.

Унинг таъкидлашича, Америка томонининг Эронда ядровий қурол борлиги ҳақидаги баёнотлари асоссиз. 

“Улар президентлик сайловлари олдидан олиб борилаётган кампаниянинг бир қисмидан бошқа нарса эмас”, дейди Эрон ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди ҳақида огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Эрон Вашингтон Майк Тёрнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made