Эрон МТЖ АҚШда тинчилик мактубини қолдирди

Sport

image

Эрон миллий терма жамоаси футболчилари Бельгияга қарши Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувидан сўнг, кийиниш хонасида тинчилик мактубини қолдирди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди. 

Эронлик футболчилар томонидан қолдирилган мактубда қуйидаги сўзлар ёзилган:

“Минг йиллик тарихига эга қадимий Форсдан то бугунги цивилизациягача Эрон руҳи яшаб келмоқда ва барқарорлигини сақлаб қолмоқда. Биз Лос-Анжелесга фахр билан келдик, шараф билан курашдик ва шараф билан кетмоқдамиз.
Лос-Анжелес, меҳмондўстлигингиз учун раҳмат. Шунингдек, ушбу икки учрашув давомида қалби, овози ва бутун борлиғи билан бизга далда берган ҳар бир эронликка миннатдорлик билдирамиз. Барча халқлар ўртасида тинчлик, ҳурмат ва дўстлик ҳукм суришини тилаймиз”, дейилади мактубда.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Янги Зеландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Бельгия терма жамоасига қарши баҳсда эса эронликлар 0:0 ҳисобидаги дуранг ўйнади. Жамоа сўнгги турда, жорий йилнинг 27 июнь куни Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends