Эрон, Хитой, БАА ва Туркия фуқаролари АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилди
Олам
−
29 сентябр 2023 7465 1 дақиқа
АҚШ Молия вазирлиги Эрон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва туркиялик бешта юридик ва икки нафар жисмоний шахсга қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирликнинг тарқатилган ҳужжатида айтилади.
“Америка қора рўйхатига киритилган жисмоний ва юридик шахслар Эроннинг Shahed русумли дронларининг энг муҳим таркибий қисми бўлган сервомоторларни сотиб олиш бўйича таъминот ва молиявий операцияларни амалга оширган”, дейилади вазирлик хабарида.
АҚШ расмийларига кўра, Эрон Россияга Украинада фойдаланиш учун Shahed-136 ни етказиб беради.
Санкциялар рўйхатидагиларнинг Қўшма Штатлардаги активлари музлатилади ва Америка фуқаролари ва компанияларига алоқадор шахслар билан бизнес юритиши тақиқланади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август