Эрон Испания Бош вазирининг суратини ракетага жойлаштирди (видео)

Олам

image

Эрон ўз ракеталаридан бирига урушни қўллаб-қувватламаган Испания Бош вазири Педро Санчеснинг суратини ва миннатдорлик сўзларини жойлаштирди. Бу ҳақда фотосуратни илова қилган ҳолда “Tasnim” хабар берди. 

“Шубҳасиз, бу уруш нафақат ноқонуний, балки ғайриинсонийдир. Раҳмат, жаноб Бош вазир”, деб ёзилган ракеталарга инглиз ва форс тилларида.

“Tasnim” томонидан тарқатилган яна бир суратда Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбадан сўнг Буюк Британия пойтахтида бўлиб ўтган норозилик намойиши акс этган сурат туширилган ракета кўрсатилган. Унда “Лондонда Трампнинг ҳарбий жиноятлари оқибатларига ҳамдардлик билдирганларга раҳмат”, деган ёзув бор.

“Tasnim” ушбу суратларга “яқин орада босиб олинган ҳудудларга учириладиган ракеталар”, деб изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойи бошида Испания АҚШга Эронга зарба бериш учун ўз базаларидан фойдаланишга рухсат бермаган эди. АҚШ Президенти Дональд Трамп бунга жавобан Испания билан савдо алоқаларини узиш билан таҳдид қилди. Шундан сўнг Испания Бош вазири Педро Санчес мурожаат билан чиқиб, “Биз кимнингдир қасосидан қўрқиб, дунё учун зарарли бўлган ишга шерик бўлмаймиз”, деди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Испания Педро Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг