Эрон дронлари Қувайт халқаро аэропортига ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Қувайт халқаро аэропорти Эрон дронлари ҳужумига учради, оқибатда бир неча ходим жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси хабар қилди.

“Учувчисиз учиш апарати Қувайт халқаро аэропортига ҳужум қилди, бунинг оқибатида бир неча ходим енгил тан жароҳати олди, 1-терминалга чекланган даражада моддий зарар етди”, дейилади Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда.

Бунгача Қувайт ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди. Мамлакатда Исроил ва АҚШ зарбаларига Эроннинг жавоб қайтариши фонида портлаш товушлари янграган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тревога сигналлари ишлаб кетди. Шунингдек, бутун Қатар бўйлаб кучли портлашлар содир бўлди. Маҳаллий аҳолининг телефонларига зудлик билан фавқулодда вазият ва уйларидан чиқмаслик, пана жойларга яшириниш зарурлиги ҳақида хабарлар келди.

Бундан олдин Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида портлашлар юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, БАА ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Беш юлдузли “Rixos Marina” меҳмонхонаси яқинидаги осмонда портлаш излари кўринган. Дастлабки маълумотларга кўра, Баҳрайнда ҳам зарбалар давом этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қувайт Эрон дронлари халқаро аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг