Эрон авиакомпанияси Ўзбекистон шаҳарларига рейслар қўймоқчи

Жамият

image

Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Кеча, 22 январь куни Транспорт вазирлигида “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинган. 

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.

Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Эрон

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг