Арипов эронлик инвесторларга Хоразм ва Самарқанддаги ерларни таклиф қилди

Бизнес

image

Кеча, 11 май куни Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Эрон бизнес форумида эронлик ишбилармонлар Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятларидан кенг фойдаланишга таклиф этилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Бизнес форумининг очилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эроннинг биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқди.

“Мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди, умуман олганда, 1 миллиард долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон дунёдаги кўплаб давлатлар билан имтиёзли савдо тизимига эга экани маълум қилиниб, эронлик ишбилармонлар Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятлардан кенг фойдаланишга таклиф этилди.

Бундан ташқари, ўзаро савдода барқарорлик кузатилаётгани, хусусан, товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етгани, қўшма корхоналар сони 210 дан ошгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси амалий ташриф билан Хитойнинг Урумчи шаҳрига борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Эрон Абдулла Арипов эронлик инвесторлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг