Эрон АҚШнинг таклифини рад этди
Олам
−
11:50 6463 1 дақиқа
Теҳрон Вашингтоннинг 48 соатлик ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди. Бу қарор расмий жавоб сифатида эмас, балки ҳужумларни давом эттириш орқали билдирилди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.
Маълумотларга кўра, АҚШ томони музокаралар орқали ўт очишни тўхтатишга эришишга ҳаракат қилган, айниқса Бубиян оролидаги америкаликлар ҳарбий омборига берилган зарбадан кейин.
Шу билан бирга, “The Wall Street Journal”нинг ёзишича, Покистон бошчилигидаги минтақавий давлатлар томонидан урушни тўхтатиш бўйича ҳаракатлар тўхтаб қолган. Эрон яқин кунларда Исломободда АҚШ расмийлари билан учрашишни истамаяпти ва Америка талабларини қабул қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблаяпти.
Шунга қарамай, Туркия ва Миср янги музокара майдонларини – Доҳа ёки Истанбулни кўриб чиқмоқда.
АҚШ разведкасига кўра, Эрон ҳозирча музокарага тайёр эмас ва ўзини кучли позицияда деб ҳисоблайди. Шунинг учун у Вашингтон талабларига рози бўлишни истамаяпти.
Бундан ташқари, Теҳрон музокаралар “тузоқ” бўлиши мумкинлигидан ҳам хавотирда. Уларнинг фикрича, бундай учрашувлар сиёсий шахсларга қарши ҳужумларга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга қарши “Эпик ғазаб” ҳарбий операцияси бошидан бери 365 нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган, 13 нафари эса ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.