Эрон АҚШга жавоб қайтарди
Олам
−
17 Апрель 2019
13643Кеча, 16 апрель куни Эрон Ислом Республикаси Парламенти АҚШнинг Ислом инқилоби посбонлари корпусига (ИИПК) террорчи гуруҳ сифатида қарашига қарши туриш учун тегишли қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Парламентдаги 256 нафар депутатнинг 204 нафари лойиҳани маъқуллаган, қолган 52 нафар аъзо қарши бўлган. Бетарафлар бўлмаган. Бу ҳақда “Mehr News” хабар берди.
Қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги Марказий қўмондонлик (CENTCOM) деб аталувчи кучлари террорчилик ташкилоти деб тан олинди. Эндиликда уларга кўрсатилган ҳар қандай молиявий, технологик ва бошқа ёрдам террорчилик ҳаракати сифатида қайд этилади.
Бундан ташқари, Эрон ҳукумати ИИПК билан ҳамкорлик қилувчи шахсларни мамлакат ташқариси ҳамда ичкарисида АҚШ етказиши мумкин бўлган ҳуқуқий ва руҳий босимдан ҳам муҳофаза қилиши керак.
Ҳукумат тегишли халқаро ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш орқали АҚШнинг тақиқлов чораларини бекор қилинишига эришиши керак бўлади. Музокараларнинг уч томонлама ўтказилиши ҳам истисно қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ИИПКни террорчи ташкилот деб эълон қилди. Шундан сўнг, ИИПК қўмондони Муҳаммад Али Жафари АҚШни жиддий огоҳлантирганди.
LiveБарчаси