Эрон 30 йил ичида илк бор АҚШга нефть экспорт қилди 

Олам 3539
image
-

Эрон 1991 йил ноябридан бери биринчи марта АҚШга нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилди, ўртача кунлик етказиб бериш миқдори 33 минг баррелни ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергия ахборотлари маъмурияти эълон қилган маълумотларига асосланиб хабар берилган. 

Ҳисоботда, шунингдек, 2020 йил октябрь ойида АҚШ Эрондан кунига 36 минг баррель миқдорида нефть маҳсулотларини импорт қилгани кўрсатилган. Эрон АҚШга охирги марта 1991 йил ноябрь ойида нефть экспорт қилган. Ўшанда етказиб беришнинг ўртача кунлик ҳажми 64 минг баррелни ташкил этган. 

АҚШ департаменти 1973 йилдан кейинги маълумотларга асосланиб хабар берган. Уларга кўра, Эрон 1971 йилдан 1979 йилгача АҚШга мунтазам равишда нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилган. Шундан сўнг, мунтазамлик йўқолган. 1988 йилда АҚШ Эрондан кунига 1000 баррель нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилар эди, кейин эса импорт 1991 йилнинг июлигача тўхтатилган. 
Эрон АҚШга яна беш ой нефт етказиб берган, шундан сўнг етказиб бериш 2020 йилнинг октябригача тўхтатилган. 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида АҚШ Эронга қарши баъзи санкцияларни бекор қилишга тайёрлигини маълум қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×