АҚШ Эронга қарши санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга тайёрланмоқда
Олам
−
10 Апрель 2021
2803АҚШ Эронга қарши баъзи санкцияларни бекор қилишга тайёр, аммо барча чекловларни бекор қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали вакили журналистлар учун Эрон ядровий битими бўйича Венада бўлиб ўтган музокаралар бўйича махсус телефон брифингида айтиб ўтди.
Расмийнинг таъкидлашича, Вашингтон Биргаликдаги Умумий Ҳаракат Режасига зид санкцияларни бекор қилишга тайёр.
“Аммо бу АҚШ уларнинг ҳаммасини бекор қилади дегани эмас, чунки санкцияларнинг баъзилари ҳақиқатга мос”, дейди дипломат.
Шунингдек, у Эроннинг 2017 йилдан кейин киритилган барча санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги талабини қабул қилиб бўлмайдиган қарор деб атади:
“Агар Эрон 2017 йилдан бошлаб барча санкциялар бекор қилиниши керак, деган позициясини сақлаб қолса, у ҳолда биз боши берк кўчага кирамиз”.
Унга кўра, Қўшма Штатлар Венадаги билвосита музокараларда эронликларга қайси санкцияларни бекор қилишга тайёр эканликларини, агар Теҳрон ядровий келишувга қайтиши шарт бўлса, буни аниқ кўрсатиб берган.
LiveБарчаси