Эрон Ҳормуз бўғозини барча кемалар учун очди, аммо...

Олам

image

Ҳормуз бўғози Эрон ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорлик қилувчи барча кемалар учун очиқ. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи “Press TV” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

“Бизнинг нуқтаи назаримизга кўра, Ҳормуз бўғози барча савдо кемалари учун очиқ. Аммо улар бизнинг ҳарбий-денгиз кучларимиз билан ҳамкорлик қилиши керак”, деган Ароқчи.

5 май куни Эрон Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилганини эълон қилган эди. Унга кўра, кемалар Эрон ҳокимиятини расман хабардор қилиши ва электрон тарзда рухсат олиши лозим.

Нашрнинг ёзишича, Теҳрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни кучайтирмоқда ва уни бошқариш учун икки томонлама келишувлар тузмоқда. Агентликка кўра, бўғоз энди нейтрал транзит йўлаги эмас, балки назорат қилинадиган коридорга айланмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида Ҳормуз бўғозини четлаб ўтувчи нефть қувурлари мавжуд. Бироқ Ироқ, Қувайт, Қатар ва Баҳрайн энергия ресурсларини етказиб беришда асосан шу бўғозга боғлиқ.

Шунингдек, Қатардаги Рас-Лаффан терминали дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ экспорт терминали экани, у орқали йилига тахминан 77 миллион тонна газ ташилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичини бошлаш учун Вашингтон бешта талабни бажариши шартлигини билдирганди. Улар орасида Эроннинг Ҳормуз бўғози устидан суверенитет ҳуқуқини тан олиш шарти ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳормуз бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг