Эрон АҚШга музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт қўйди

Олам

image

Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичини бошлаш учун Вашингтон бешта талабни бажариши шартлигини билдирди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Fars” агентлиги хабар берди.

Агентликка кўра, мазкур шартлар АҚШ билан музокараларни қайта тиклаш учун “ишонч кафолати” сифатида баҳоланмоқда:

  • Барча фронтларда, айниқса Ливан ҳудудидаги уруш ҳаракатларини тўхтатиш;
  • Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш;
  • музлатилган Эрон маблағларини озод этиш;
  • жанговар ҳаракатлар туфайли етказилган зарарни қоплаш;
  • Эроннинг Ҳормуз бўғози устидан суверенитет ҳуқуқини тан олиш.

Манбага кўра, Теҳрон ушбу талаблар амалий жиҳатдан бажарилмас экан, янги музокараларга киришишни имконсиз деб ҳисобламоқда.

АҚШ томонининг 14 банддан иборат тинчлик таклифига жавоб сифатида Эрон ҳам ўз талабларини илгари сурган. Нашр манбалари АҚШ таклифини “бир томонлама” деб атаб, у фақат Вашингтон манфаатларини кўзлашини билдирган.

“Америкаликлар урушда эриша олмаган мақсадларига музокаралар орқали эришмоқчи бўлди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида бир ойдан бери амал қилиб келаётган ўт очишни тўхтатиш келишуви “сунъий нафас бериш” ҳолатида эканини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг