Эркин Воҳидов мемориал музейи ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарор билан Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейи Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этилди.

Мазкур музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологиялари жорий этилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 2016 йилнинг 30 май куни 79 ёшида вафот этган эди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 2018 йилда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди. 

2016 йилнинг 28 декабрь куни шоир 1966-2016 йилларда яшаб, ижод қилган хонадонига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.

2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Эркин Воҳидов

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг