Эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати. Бугун Олимпиада совриндори гиламга чиқади

Спорт 1764
image

Бугун, 24 декабрь, чемпионатнинг сўнгги кунида эркин кураш баҳслари бўйича 61, 74, 86, 92 ва 125 кг вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун тарихий воқейлик қайд этилиши мумкин. Учта Олимпиада иштирокчиси, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев эркин кураш баҳсларида ҳам иштирок эимоқда. У икки кун аввал юнон-рум курашининг 130 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган эди. 

Агар Абдуллаев 125 кг вазнда ҳам зафар қучса, эркин ва юнон-рум курашида Ўзбекистон чемпиони бўлган иккинчи курашчига айланади. Шу кунга қадар Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ушбу натижага эришган. 

Шунингдек, 70 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов илк марта 74 кг вазн тоифасида гиламга чиқмоқда.

Кеча, 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мусобақанинг 3-кунида эркин кураши бўйича 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланган эди. 

57 кг:

1. Ғуломжон Абдуллаев (Хоразм)
2. Нодир Сафаров (Тошкент вилояти)
3. Шаҳбоз Комилов (Бухоро)
3. Сарварбек Худойберганов (Хоразм)

65 кг:

1. Аббос Раҳмонов (Навоий)
2. Нодир Раҳимов (Андижон)
3. Феруз Якубов (Бухоро)
3. Умиджон Жалолов (Бухоро)

70 кг:

1. Бегижон Қўлдошев (Андижон)
2. Чинор Матёқубов (Хоразм)
3. Ҳусниддин Эркабоев (Хоразм)
3. Миркамол Бешимов (Бухоро)

79 кг:
 
1. Жасурбек Усмонохунов (Андижон)
2. Асадбек Раимберганов (Хоразм)
3. Арислан Жумабаев (Қорақалпоғистон)
3. Асилбек Мелиқўзиев (Фарғона) 

97 кг:

1. Муҳаммадрасул Раҳимов (Тошкент шаҳри)
2. Раҳимжон Бакиров (Сирдарё)
3. Азизбек Солиев (Бухоро)
3. Умид Жўраев (Тошкент шаҳри)

Кутилганидек, муросасиз финал 57 кг вазн тоифасида кузатилди. Токио Олимпиадаси иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев яна бир истеъдодли курашчи Нодиржон Сафаровни мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
t
×