Эркак соқол ўстиргани учун 6 йилга қамалди

Олам

image

Хитой суди уйғур фуқаросини соқол ўстиргани ва бу билан "низо қўзғагани" учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда "South China Morning Post" хабар берди

Қайд этилишича, мамлакатнинг асосан мусулмон аҳолиси яшайдиган Шинжон вилояти Қошғар шаҳри суди 38 ёшли эркак ва унинг аёлини "адоват қўзғагани" учун қамаган. Эр соқол қўйгани учун 6 йилга, аёл эса рўмол ва бурқа ўраб, юзини беркитгани учун 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 

Жуфтлик айблов қўйилишидан олдин бир неча марта огоҳлантириш олгани, эркак 2010 йилдан буён соқол қўйиб келаётгани айтилган. 

Хитой расмийлари соқол ўстиришни экстремизмнинг белгиси эканлигини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ маъмурияти Хитойни Шинжонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва уйғур геноцидида айблганди. Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидаги гуманитар вазият бўйича махсус йиғилиш ўтказиш илтимосини рад этганди. Бунга овоз бериш жараёнида йиғилиш ўтказишга қарши томонларнинг сони кўпроқ бўлгани сабаб бўлган. Қарши овоз берган давлатлар ичида Индонезия, Қозоғистон, Покистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон ҳам бўлган.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

соқол уйғур фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг