Фуқаро кўршапалак уяси оламан деб, 5 минг долларга “ухлатилди”
Жамият
−
03 Сентябрь 2019
8902Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда 5 минг долларлик кўршапалак уяси васвасаси авж олганди. Бироз вақт ўтиб кўршапалак уяси масаласи тинчиб кетди. Афтидан кўршапалак уяси орқали фирибгарлик қилувчиларга алданган фуқаролар қолган.
Жорий йилнинг 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н. Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У.га саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилиб, ундан 5 минг доллар олган.
Д.Н. шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси