Эрининг укаси томонидан пичоқланган аёл ҳимояга олинди

Жамият

image

Хотин-қизлар қўмитаси қайни укаси томонидан пичоқланган ҳомиладор аёлни ўз ҳимоясига олди. Бу ҳақда Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида иштирок этишни мақсадга мувофиқ деб топган.

Унга кўра, Хотин-қизлар қўмитаси вакили жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашиб, аёлнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинди. 14 февраль куни аёл кесарча кесиш орқали фарзандини дунёга келтиради.

Суд ўз қарорини 12 февраль куни эълон қилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиноят Хотин-қизлар қўмитаси

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг