Эргашев пастлади, Ғиёсов эса кўтарилди. Янгиланган IBF рейтинги эълон қилинди

Спорт

image

Халқаро бокс федерациясининг (IBF) декабрь ойи учун рейтинги маълум бўлди.

Тез орада чемпионлик камари учун рингга кўтариладиган ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов ҳозирча ушбу рейтингни тарк этди. Шаҳрам Ғиёсов эса рейтингга қайта киритилди.

Супер енгил вазн тоифасида Шоҳжаҳон Эргашев беш поғона пастлаб, 8-ўриндан жой олди. Шунингдек, супер ярим ўрта вазн тоифасида Исроил Мадримов ҳам 4 поғонага пастлаб, 11-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг рейтинги:

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 3-ўрин;
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 8-ўрин;
Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов 11-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг