Эргашев-Ғиёсов жанги бўладими? Мадримов жавоб берди

Спорт

image

Профессионал боксда тобора ўз ўрнига эга бўлиб бораётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув ҳақида фикр билдирди. 

Шоҳжаҳон Эргашев 2022 йилнинг декабрь ойида Ғиёсовга қарши жанг унинг фаолиятидаги энг осони бўлишини айтганди. 

“Бу анчадан буён диққат марказида бўлиб турган мавзу ҳисобланади. Бу жанг борасида аниқ бир нима дея олмайман. Эргашев-Ғиёсов тўқнашуви ўтказилмайди деб ўйлайман, чунки иккала боксчи ҳали чемпион бўлгани йўқ. Бу жанг мухлисларга керак бўлиши мумкин, лекин промоутерларга керак эмас. Мен Шаҳрам Ғиёсов билан битта жамоада машғулот қиламан. Бизнинг жамоага Эргашев- Ғиёсов баҳси керак эмас. Шаҳрам акани бошқа муҳим жанглар кутиб турибди”, дейди Мадримов.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов профбоксда умумий 13 та жанг ўтказиб, барча жангларда ғалаба қозонган. Эргашев эса профбоксда Ғиёсовга қараганда кўпроқ тажрибага эга. 31 ёшли спортчи 19 та баҳсда рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мадримов Эргашев-Ғиёсов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг